Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"WTT Contender Doha 2022": 2 нафар спортчиларимиз кейинги босқичда мусобақаларни давом эттирмоқда
11:37 / 2022-03-19

Хабар берганимиздек, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида стол тенниси бўйича "WTT Contender Doha 2022" турнири давом этмоқда.

Кеча кечки пайт мазкур нуфузли мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик кичик ракетка усталари Зоҳид Кенжаев, Элмурод Холиқов ва Роза Хожиева дастлабки тур ўйинларини ўтказишди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зоҳид Кенжаев жаҳон рейтингида 206-ўринни эгаллаб турган гонконглик Ли Хонг Мингга қарши баҳси кутилмаганда ҳамюртимизнинг мағлубияти билан якунланди. Ҳисоб 2-3 (11-8, 7-11, 11-6, 9-11, 12-14)ни ташкил этди.

Элмурод Холиқов қатарлик Аҳмад Саадави билан учрашуви эса ҳар жиҳатдан ўзбекистонлик спортчи устунлигида кечди. Ҳисоб 3-0 (11-3, 11-5, 11-2) кўринишини олди.

Яна бир вакиламиз Роза Хожиева ҳиндистонлик Свастика Гош билан баҳслашди. Мураккаб кечган ўйинда мамлакатимиз спортчиси матонат кўрсатди ва тенг тенг кўринишдаги ўйинда ғалаба қозонди. Улар ўртасидаги учрашувда 3-2 ( 11-6, 8-11, 12-10, 5-11, 11-7) ҳисоби қайд этилди.

Мураккаб ва кучли руҳий босим остида ўтаётган халқаро турнирнинг 1-тур ўйинларини муваффақиятли якунлаган Элмурод Ҳолиқов ва Роза Ходжаева кейинги босқичда мусобақаларни давом эттирмоқда. Тажрибали Кенжаев эса томошабинлар сафидан жой олди.

Т. Рўзиев, ЎзА