WSJ: Саудия Арабистони Boeing самолётларининг катта партиясини харид қилмоқчи
Саудия Арабистони қиймати 35 миллиард долларлик тижорат Boeing самолётларини харид қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Самолётлар янги ташкил этилаётган давлатга қарашли авиакомпания учун сотиб олинмоқда, деб хабар тарқатди Wall Street Journal нашри.
“Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси тижорат мақсадларида фойдаланиладиган Boeing самолётларини харид қилиш бўйича битимни имзолашга тайёр турибди”, – деб ёзмоқда мазкур нашр ишончли манбаларга таяниб.
Хабарда айтилишича, битимнинг қиймати 35 миллиард долларга етади ва бу ҳақда ҳафта охирида эълон қилиниши мумкин.
Бироқ ушбу шартномага Airbus ҳам даъвогарлик қилмоқда, шу боис келишув сўнгги дақиқаларда ўзгариши ҳам мумкин, дейилмоқда хабарда.