French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
WSJ: фирибгарлар кўп мамлакатларга COVID-19 га қарши вакцина таклиф қилган
16:30 / 2021-08-13

Қатор жиноий ташкилотлар ва хусусий шахслар фирибгарлик доирасида ўнлаб мамлакатларга коронавирусга қарши вакцина таклиф қилган. Улар миллионлаб долларга шартномалар имзоламоқчи бўлишган, деб хабар бермоқда Wall Street Journal нашри ишончли манбаларга таяниб.

Мақолада ёзилишича, жиноятчилар  Нидерландия,  Латвия,            Франция,  Исроил,  Чехия,  Австрия ва бошқа кўплаб мамлакатлар ҳукуматларига Pfizer/BioNTech,  Johnson & Johnson, ҳамда AstraZeneca вакциналарини таклиф этган.  Ҳатто иш шу даражагача бориб етганки, шартноманинг бандларигача муҳокама қилинган ва фақат уни имзолаш қолган.

Газета хабарида келтирилишича, АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) терговчилари мамлакатлар ҳукуматлари орасида вакцина сотиб олишга кўнадиганини қидираётган 75 тага яқин фирибгар компания ва брокерларни аниқлаган.

Қатор мамлакатлар чекланган миқдорда вакцина сотиб олишга эҳтиёж сезмоқда. Халқаро ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фикрича, бу қалбаки шартномалар имзоланишига олиб келиши мумкин. Интерпол матбуот хизматининг баёнот беришича, яқин кунларда барча мамлакатларни шундай фирибгарликлардан огоҳлантиришни режалаштирмоқда.