Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
WSJ: АҚШ Афғонистондаги қўшинларини Россия чегараларига яқин жойга кўчириши мумкин
11:07 / 2021-05-10

АҚШ Афғонистондаги қўшинларини Марказий Осиё мамлакатларининг бирига кўчириши мумкин, деб ёзади Wall Street Journal газетаси тегишли манбаларга таяниб.

Нашрнинг ёзишича, Вашингтонга нафақат ҳарбий хизматчиларини, балки ўзи учар қурилмалари, жанговар самолётлари ва замбаракларини жойлаштириш учун ҳам база керак бўлади. Ушбу қўшинлар “Толибон” жангариларига қарши курашда Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаб туриши керак. АҚШ ҳукумати ва Пентагон вакилларининг таъкидлашича, келгусида қўшинларни дислокация қилиш жойи сифатида Марказий Осиёдаги Афғонистонга қўшни давлатларнинг бири, Форс Кўрфази давлатлари ва Ҳарбий денгиз кучларининг айрим кемалари кўриб чиқилмоқда.