Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Worley” халқаро инжиниринг компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи
21:02 / 2019-11-18

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида “Worley” (Буюк Британия) халқаро инжиниринг компанияси вакиллари билан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида “Worley” (Буюк Британия) халқаро инжиниринг компанияси вакиллари билан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Унда делегация таркибида Энергетика ва кимё тармоқлари президенти Винаяк Пай ва Атом энергетикаси президенти Александр Суперфин иштирок этди. Учрашувда “Worley” тизимидаги сўнгги молиявий ва ташкилий ўзгаришлар ҳамда шу имкониятлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш бўйича сўз юритилди. 

Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг ёқилғи-энергетика мажмуи (ЁЭМ) нефть-газ соҳасида “Worley” компанияси билан кўп йиллардан буён муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда ва бунга “WorleyParsons Uzbekistan Engineering” ҚК МЧЖни мисол сифатида келтириш мумкин. 

Учрашувда ушбу компания вакилларига мамлакатимиз ёқилғи-энергетика мажмуи, шу жумладан, электр энергетикаси ва нефть-газ соҳасида ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида маълумотлар берилди.

Томонлар ўртасидаги мулоқотда атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари ҳам муҳокама этилди ва айни пайтда қўшма корхона шаклидаги Ўзбекистон атом инжиниринг марказини ташкил этиш бўйича музокаралар якунланаётгани маълум қилинди.

Якунда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш мақсадида нефть-газ, электр энергияси ва кимё саноати мутахассисларини жалб этган ҳолда тренинглар ўтказишга келишиб олинди.