“World Para Athletics” раҳбари Тошкентга келди
Бутунжаҳон пара енгил атлетика федерацияси президенти Пол Фицджералд ҳамда ташкилот бош менежери Мартин Чорли амалий ташриф билан пойтахтимизда бўлиб турибди.
Мартабали меҳмонлар Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасида муносиб кутиб олинди. Сўнгра, улар пойтахтимизда барпо этилаётган "Олимпия шаҳарчаси"да олиб борилаётган ишлар билан танишди.



Ташриф давомида “Лос-Анжелес-2028” Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма берувчи пара енгил атлетика бўйича 2027 йилги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари муҳокама қилиниб, "Олимпия шаҳарчаси"да пара атлетлар учун яратиладиган шароитлар, дунё биринчилиги пайтида пара спортчиларни ўзида қабул қилувчи меҳмонхона ҳамда ресторанлар фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Мажмуадаги "Паралимпия маркази" лойиҳаси билан ҳам танишди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА