Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“World combat games”даги медалларимиз сони 17 тага етди
17:02 / 2023-10-26

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида давом этаётган III Бутунжаҳон жанг санъати ўйинларида Ўзбекистон спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 17 тага етди.

Бугун, 26 октябрь куни “World combat games” мусобақаларида қиличбозлик, жиу-житсу, спорт курашлари, кикбоксинг спорт турларида беллашувлар бўлиб ўтди.  

Мамлакатимиз вакиллари спорт курашлари тизимидаги белбоғли кураш ва жиу-житсу спорт туридаги саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказган бўлса, ҳамюртларимиздан Ҳилола Собирова белбоғли курашнинг 57 килограмм оғирлигида ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди.  

Дунёнинг 120 та давлатидан спортчилар қатнашаётган ўйинларда Украина 16 олтин, 9 та кумуш ва 6 та бронза медали билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Мустақил спортчилар жамоаси 7-3-2, Хитой 7-0-1, Саудия Арабистони 6-15-17 медаллар жамланмасига эга бўлиб турибди. Кучлилар спорт делегациялари сафида собитлик кўрсатаётган Ўзбекистон жанг санъати спорт тури вакиллари 5 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза медалига эга.  

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрга қадар давом этадиган “World combat games” ўйинларида мамлакатимизнинг 44 нафар спортчиси 8 та спорт турида ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Бугунгача ҳамюртларимиз иштирок этаётган самбо, ушу ва дзюдо баҳслари якунланди. Энди спортчиларимиз жиу-житсу, спорт курашлари йўналишлари, сават баҳсларида медаллар учун кураш олиб боради. 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА