“World Boxing” ташкилоти мусобақаларида чарм қўлқоп усталаримиз етакчи
“World Boxing” ташкилоти йил давомида ўтказилган бокс мусобақаларида ғолиб бўлган чарм қўлқоп усталари ва уларнинг қўлга киритган олтин медаллари рўйхатини эълон қилди.
Турли мамлакат боксчилари иштирок этган ушбу рўйхатда Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор вакиллари ҳам қайд этилди. Жумладан, мусобақалар давомида Фазлиддин Эркинбоев ва Жавоҳир Умматалиев каби истеъдодли спортчиларимиз учта олтин медаль билан йилни етакчи сифатида якунлади.

Асилбек Жалилов, Акмалжон Исроилов, Жахонгир Зокиров, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса ҳар бири иккитадан олтин медаль қўлга киритган ҳолда кейинги ўринларда жойлашди.

Шунингдек, Жавоҳир Абдураҳимов, Ҳалимжон Мамасолиев, Миразизбек Мирзахалилов, Самандар Олимов, Абдумалик Халаков ҳамда аёллар боксида Навбаҳор Ҳамидова ягона олтин медали эвазига “World Boxing” ғолиблар рўйхатидан ўрин олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА