Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“World boxing” рейтинги: 6 та вазнда боксчиларимиз тенгсиз
10:26 / 2025-10-28

Бокс бўйича турли мусобақаларни ташкил этаётган “World boxing” ўзининг 10 та вазн тоифасидаги янгиланган рейтингини эълон қилди.

Қувонарлиси, рейтинг жадвалида эркаклар ўртасида терма жамоамиз аъзолари 10 та вазннинг 6 тасида биринчи ўринда қайд этилган бўлса, қолган 4 та вазнда қозоғистонлик боксчилар етакчи.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мазкур жадвалда Абдумалик Халаков (-60 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг), Жавоҳир Умматалиев (-80 кг), Акмалжон Исроилов (-85 кг) ва Тўрабек Ҳабибуллаев (-90кг) ўз вазн тоифаларида биринчи поғонадан жой олди.

Шунингдек, 90 килограммдан ортиқ вазнда Жаҳонгир Зокиров дунёнинг иккинчи рақамли боксчиси сифатида эътироф этилди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА