"Womenʼs Chess Championship" II халқаро турнири якунига етди
Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтган "Womenʼs Chess Championship" II халқаро турнирида 13 та давлатдан 100 нафардан ортиқ маҳоратли аёл шахматчи иштирок этди.
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ доллари бўлган турнирда 1-ўрин ҳамда 6 000 АҚШ доллари Анастасия Боднарук (“А” гуруҳи)га насиб этди. Кейинги ўринларни Сваминатхан Соумя ( 5 000 $) ва Мариям Мкртчян ( 4 000 $) эгаллади.
[gallery-16361]
“Б” гуруҳида ғолиблик Гулҳумор Нажмиддинова (2000 $)га насиб этди. 2-ўринни Дилноза Нуруллаева (1600 $) эгаллаган бўлса, 3-ўринга Лазизабону Комилжонова (1 000 $) лойиқ топилди.
Ғолиб ва совриндорлар таъсисчилар томонидан диплом, медаль ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА