Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Women in Power” биринчи минтақавий форуми бўлиб ўтди (+видео)
10:19 / 2024-03-12

Энергия трансформацияси бўйича етакчи, Ўзбекистоннинг муқобил ва қайта тикланадиган энергия соҳасидаги энг йирик ҳамкорларидан бири бўлган Саудиянинг “ACWA POWER” компанияси Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкентда замонавий дунёда аёллар учун имкониятлар ва муқобил энергия секторига бағишланган “Women in Power” (Аёллар ҳокимиятда) биринчи минтақавий форумини ташкил килди.

Тадбир мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг турли соҳалари вакилларини бирлаштирди. Форум меҳмонлари орасида анъанавий ва муқобил энергия соҳасидаги компаниялар вакиллари, халқаро банк ва молия ташкилотлари ходимлари, Энергетика вазирлиги, миллий энергетика тармоқлари ҳамда энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича давлат органлари вакиллари иштирок этди.
Форумнинг марказий тадбири –  “Гендер мувозанати: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш катализатори” мавзусидаги ялпи мажлисда БМТ Аёллар дастурининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Серен Гувен Гурес, Молия ва Энергетика вазирликлари мутахассисислари, фикр етакчилари иқтисодиёт ва энергетика соҳасида аёллар иштирокини ошириш тенденцияси ва имконияти, инклюзив иш муҳити яратиш бўйича илғор тажриба, бизнесдаги эркаклар ва аёллар учун адолатли шароитни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий афзаллик масалалари муҳокама қилинди.

“Women in Power” – ACWA POWER компанияси ташаббуси билан замонавий дунёда аёллар учун мавжуд ноёб имкониятларни муҳокама қилиш максадида республикамизда ташкил этилган илк тадбирдир.

– Корхоналаримизда шаффоф тарзда мартаба (карьера)га эришиш учун зарур шароит яратамиз, ҳар бир ходимнинг ўзига хослигини қўллаб-қувватлаймиз. Бу компания барқарор ривожланиш сиёсатининг ажралмас қисмидир. Бундай тадбирларни мунтазам ўтказамиз, турли мамлакатлардаги минглаб ходимларимиз, ҳамкорларимизни илҳомлантирамиз. Шу тариқа компания муқобил энергия бўйича иқтидорлар жамғармасини шакллантириш ва аёлларнинг соҳадаги иштирокини кучайтиришга ҳисса қўшмоқда, - деди “ACWA POWER” компанияси инсон ресурсларини бошқариш ва маданият бўйича директори Феруза Мавлонова.

Статистикага кўра, ҳозир энергетика соҳасида аёллар бутун дунёдаги иш ўрнининг атиги 22 фоизини эгаллаган, қайта тикланадиган энергия соҳасида бу кўрсаткич бироз юқори (32 фоиз) бўлишига қарамай, бизнесда янги кадрларга талаб мавжуд. Хотин-қизлар учун янги мартаба йўналишларини шакллантириш юзаки – сектор ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллионга яқин иш ўрни яратади. Хотин-қизлар билан доимий равишда очиқ мулоқот олиб бориш, уларга етакчилик кўникмасини ўрганиш ва ривожланиш учун имконият яратиш орқали “ACWA POWER” бутун энергетика сектори манфаатидан келиб чиқиб иш олиб боради ва компания фаолият юритаётган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожига ҳисса қўшади.

– Ўзбекистон компания инвестицияси даражаси бўйича Саудия Арабистонидан кейин иккинчи ўринда туради, - деди Тошкентдаги “Women in Power”  раҳбари Жон Зайди. –  Бу жамоамизнинг Ўзбекистонда энергетика соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини кўрсатиш йўлидир. Корхоналаримизда халқаро стандартга қатъий амал қилиб, ҳар бир ходимга ҳурмат билан муносабатда бўлиб, унинг ўзига хослигини қўллаб-қувватлаш, истеъдодини ривожлантиришга интиламиз.

Очиқ мулоқот учун ушбу трансформацион платформани ишга тушириш орқали биз жамиятдаги ижобий ўзгаришларни рағбатлантириш, инновация ва жамиятнинг барча жабҳаларига аёлларни фаол жалб этиш орқали Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишига кўмаклашишга интиламиз. “Women in Power” эркаклар ва аёллар учун адолатли имкониятлар кун тартибига бағишланган қатор ташаббуслар доирасидаги биринчи тадбир. Бу йил кузда Ўзбекистонда янада йирик тадбирлар ўтказишни режалаштирганмиз. Тадбир учун “ACWA POWER” ўзига хос рамз – жинсидан катъи назар, ҳар бир шахснинг қадр-қиммати ва ўзига хослигини ифодаловчи компаниянинг корпоратив рангларида ясалган бир-бирига боғланган икки ромб яратилди.

“ACWA POWER” ҳақида гап кетганда, ушбу компания қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, электр энергияси ва тузсиз сув ишлаб чиқариш ускуналарини молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашганини таъкидлаш жоиз. Тахминан 3500 киши ишлайдиган компания ҳозир Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги 12 давлатни қамраб олган. “ACWA POWER” портфели кунига 38,7 ГВт электр энергияси ва 5,8 миллион куб метр тузсиз сув ишлаб чиқарадиган, инвестиция қиймати 61,2 миллиард долларлик 60 та активдан иборат.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vHo2f_UwMhc" title="“Women in Power” birinchi mintaqaviy forumi bo‘lib o‘tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Компания Ўзбекистон иқтисодиётининг энг йирик сармоядорларидан бири сифатида юртимизга 14 та муқобил ва қайта  тикланадиган энергия лойиҳаси учун жами 8,7 миллиард доллар сармоя киритган. Корхона республикамизда бир неча ижтимоий лойиҳа бошлаган, Ширин энергетика касб-ҳунар коллежининг доимий ҳамкори ҳисобланади.

Муҳаррама Пирматова, Дониёр Якубов,

Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА