Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Wildberries”  WB Клуби обунасини ишга туширади
18:59 / 2024-07-04

“Wildberries” маркетплейси харидорлар учун махсус чегирмалар билан WB Клуби обунасини ишга туширади.  У “Wildberries” ва унинг ҳамкорларининг маҳсулотлари  ҳамда хизматларига қўшимча чегирмалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Обуначилар шунингдек, ўз исмларининг рўпарасида WB Клубининг алоҳида мақомига эга бўлади.

“Wildberries” да таъкидланганидек, обуна август ойидан тарқатила бошланади. Аввал функционал обуна сайтда, кейин эса иловада пайдо бўлади. 

 “WB Клуби — бу шопинг ишқивозлари клуби. Бизнинг платформада битта харидорга ойига ўртача 5 тадан ортиқ буюртма тўғри келади.  Биз фойдали хизматлар ҳисобига фаол мижозларимиз учун шопингни янада яхшироқ ўтказишни, шунингдек, уларнинг фаоллигини платформада ажратиб кўрсатишни истаймиз. Сотувчилар ҳам WB Клуби обунасидан имтиёзлар олади: улар ўз маҳсулотларини содиқ аудитория орасида тарғиб қилиши мумкин,”-дейди “Wildberries” финтех маҳсулотлар раҳбари Артём Феоктистов.   

WB Клуб обунасини ишга тушириш— “Wildberries”нинг шахсий рақамли платформасини ривожлантириш ва шопинг учун керак бўладиган хизматларни тақдим этиш бўйича стратегиясининг бир қисмидир.  WB Клуби обуначилари маҳсулотларга 20 фоизгача бўлган қўшимча чегирмаларга, илк 30 дақиқа мобайнида топшириш пунктларидаги буюртмаларни ўзгартириш имкониятига, устувор қўллаб-қувватлашга, “Шарҳлар” ва “Саволлар” бўлимларида исмларининг қаршисида WB Клуби нишонига ҳамда платформанинг ташқи ҳамкорлари таклифларига кириш ҳуқуқига эга бўлади. 

Бунда WB Клуби обуначилари учун чегирмалар “Wildberries”даги бошқа чегирмалар билан бирга жамланади.   

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА