Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Wildberries” сотувчиларга компенсация тўлашда давом этмоқда
13:02 / 2024-02-15

“Wildberries” компанияси товарлари Петербургнинг Шушар қишлоғидаги омборда юз берган ёнғиндан зарар кўрган савдогарларга тўртинчи компенсацияни тўлаб берди. Пуллар аллақачон сотувчилар ҳисобига ўтказилган, уларни 26 февраль куни ечиб олиш мумкин бўлади.

Маҳсулотларига зарар етган сотувчиларга қисман тўланадиган товон пулларининг учта дастлабки транши 15, 29 январь ва 6 февраль кунлари ўтказиб берилди. Тўлов суммаси охиригача тўланмади, ҳали яна аниқлик киритилмоқда. Ҳисоб-китоблар “Wildberries” электрон ҳисоблар тизимидаги маълумотлар асосида олиб борилмоқда. Компенсация кўлами ҳар бир маҳсулот учун алоҳида ҳисобланиши, бундан ташқари, ҳисоблаш методологияси шаффоф ва батафсил текширилган бўлиши кераклиги сабабли бу жуда кўп вақт талаб қилади.    

“Wildberries” нинг йирик омборларидан бирида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилди.  Бир ойдан сўнг маркетплейс  янги саралаш марказини очди. Майдони 27,9 минг квадрат метрни ташкил этган ушбу катта бинода тахминан 1600 ходим меҳнат қилади.    

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА