Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Wildberries” “Премиум сотувчи” белгисини синовдан ўтказмоқда
18:14 / 2024-02-13

“Премиум сотувчи” белгисини олиш учун сотувчилар платформа билан камида уч ой ҳамкорлик қилиши ва “Премиум” тариф режасидан фойдаланиши керак бўлади. Шунингдек, сотувчилар 4,5 дан паст бўлмаган рейтинг, маҳсулотларни қайтариш бўйича паст фоизли кўрсаткичларга эга бўлиб, ўзини масъулиятли тадбиркор сифатида намоён қила олиши керак.

Хўш, сотувчиларга профилидаги сиёҳ рангли тож белгиси нима учун керак? 

Шубҳасиз, ишонч уйғотиш учун. Маркетплейснинг фикрига кўра, белги туфайли харидорлар юқори рейтингга эга бўлган сотувчиларни осонлик билан топишлари мумкин. Янги белги сотувчилар ва уларнинг маҳсулотлари карточкаларида пайдо бўлади. Келажакда “Премиум сотувчи” белгиси бўйича қидирув фильтрини ҳам созлаш мумкин. Харидор ушбу белгини кўриб, сотувчи “Wildberries” баҳолаш мезонларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиши мумкин. У сотувчининг ишончли эканлигидан далолат беради. 

Бир тарафдан, бу онлайн савдо хавфсизлигини таъминласа, бошқа тарафдан эса, ҳар қандай рейтингни кўтариш, исталган фриланс биржада фикр ва изоҳларни осонлик билан сотиб олиш мумкин. Шунинг учун, профиллардаги белгиларга ишониб бўлмайди. Ахир, ноинсоф сотувчилар ҳамма вақт энг мураккаб тўсиқларни ҳам енгиб ўтиш йўлларини топа олади. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА