Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
WhatsApp кескин танқидга учради
12:36 / 2026-01-27

"Telegram" асосчиси Павел Дуров "Meta" компаниясига тегишли "WhatsApp" мессенжерини очиқ танқид қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу иловада хавфсизлик даражаси қониқарли эмаслиги боис фойдаланувчилар шахсий маълумоти хавф остида қолмоқда.

Тадбиркор ўз саҳифасида шундай ёзган:

- 2026 йил биз "WhatsApp"нинг шифрлаш тизимини таҳлил қилиш жараёнида хакерлик ҳужуми учун қатор заиф нуқталарни аниқладик. Бу маълумот хавфсизлиги ва шахсий ахборот муҳофазасида жиддий муаммо борлигини кўрсатади. "WhatsApp" истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун етарли чора кўрмаяпти.

Дуров аввалроқ "WhatsApp" маъмуриятини "Telegram"га қарши қаратилган сохта салбий шарҳлар тарқатилиши учун пул ажратишда айблаб, айни ҳолатни рақобатни камситиш, ўз мессенжерини устун кўрсатиш усуллардан бири эканига урғу берган эди.

Унинг таъкидлашича, "Telegram" фойдаланувчилар маълумотини ишончли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратади ва хавфсизлик тизимини доимий равишда такомиллаштириб боради. 

Ф.Яхшибоева, ЎзА