WBО рейтингида боксчиларимизнинг натижалари яхшиланди
WBО август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Олимжон Назаров ўта енгил вазн тоифасида ўтган ойдаги 2- ўрнини сақлаб қолди.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида бораётган Муроджон Аҳмадалиев бир поғона кўтарилиб 6 - ўринни эгаллаган бўлса, Отабек Холматов ярим енгил вазн тоифасида 14 - ўриндан жой олди.
Шунингдек, Шоҳжаҳон Эргашев суперенгил вазнда 3- ўринга кўтарилиб олди. Рейтингда Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида 7 - , Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасида 13 - , Бектемир Мелиқўзиев эса ўтган ойдаги сингари 9 - поғонадан ўрин эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА