Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Way II инвесторларига 2025 йил якунлари бўйича дивидендлар тўлаб берилди
11:00 / 2026-03-11

10 март куни Way II компанияси томонидан инвесторлар учун йиллик 15,3% USD дивидендлар тўлови амалга оширилди. Бу натижа компаниянинг барқарор ривожланаётганини ҳамда инвесторлар учун даромадлилик даражаси юқори эканини тасдиқлайди.

Ишончлилик ва барқарорлик

Way II бир неча инвестиция босқичларини муваффақиятли якунлаб, инвесторлар томонидан билдирилаётган юқори ишончни яна бир бор намоён этди. Ҳар йили компанияга қизиқиш ортиб бормоқда ва бугунги кунга келиб инвесторлар сони 700 нафардан ошди.

Бугунги кунга қадар жалб қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажми 171 083 591 377 сўмни ташкил этади.

Дивиденд даромадлилиги ҳам барқарор ўсишни кўрсатмоқда: аввалги давр якунларига кўра — 13,6%, 2025 йил якуни бўйича 15,3% га етди.

Тасдиқланган жадвал асосида дивидендларнинг мунтазам тўланиб борилиши компаниянинг молиявий модели барқарорлигини, инвестор капитали ишончли ҳимоя қилиниши ва реал даромад таъминланишини кўрсатади.

Инвесторлар учун рақамли ечимлар

Инвестицияларни бошқаришни янада қулайлаштириш мақсадида компания Way Invest мобил иловасини жорий этган. Илова орқали инвесторлар:

  • ҳисобланган дивидендлар миқдори билан танишиш;
  • маблағларни миллий валютадаги дебет картасига чиқариш;
  • олинган дивидендларни қайта инвестиция қилиш орқали капитални янада ошириш имкониятига эга бўладилар.

Рақамли инфратузилма инвестицияларни дунёнинг исталган нуқтасидан назорат қилиш, молиявий операцияларнинг шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлайди.

Компания ҳақида

Way II юқори даромадлиликка эга ва ишончли молиявий ечимларни таклиф этади. Буни компания фаолиятининг амалий натижалари тасдиқлаб келмоқда. Компания мамлакатдаги йирик саноат лойиҳаларидан бири — Akfa Aluminiumга сармоя киритган инвесторлар учун дивидендларни барқарор ва ўз вақтида тўлаб келмоқда.

Way II инвестиция пакетлари йилига 10–15% даромадлиликни (АҚШ доллари эквиваленти асосида) назарда тутади. Дивидендлар йилига икки марта тўланади, бу эса инвесторлар учун молиявий тушумларнинг барқарор ва олдиндан режалаштирилган бўлишини таъминлайди.

Шунингдек, компания фаолияти ва маҳсулотлари Исломий молия тамойилларига мос келади. Бу ҳолат Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан тасдиқланган.

Муҳим эслатма

Инвестициялар юқори даражадаги хавф билан боғлиқ бўлиши мумкин ва айрим ҳолатларда киритилган маблағларнинг қисман ёки тўлиқ йўқотилиши эҳтимоли мавжуд. Инвестиция қарорини қабул қилишда эҳтимолий рискларни ҳисобга олиш зарур. Ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси асосида миллий валютада амалга оширилади.

Телефон: (+998) 78−555−55−55
Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1
Сайт: waygroup.uz

Ижтимоий тармоқлар:
Instagram@way_ll_group

Facebook@Way ll Group

Telegram@wayllgroup

Twitter@way_ll_group

LinkedIn@wayllgroup

YouTube@Way_ll_Group