“Washington Post” Трамп тариф сиёсатини неча марта ўзгартирганини ҳисоблаб чиқди
Дональд Трампнинг инаугурация кунидан бери АҚШ президенти маъмурияти вакиллари 50 мартадан ортиқ янги ёки ўзгартирилган тариф чораларини эълон қилди, деб ёзмоқда “Washington Post” газетаси.
Маълумки, Қўшма Штатлар етакчиси 2 апрель куни бошқа мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга “ўзаро” божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 10 фоизлик асосий ставкадан ташқари, алоҳида ставкалар ҳам мавжуд. Масалан, Жанубий Африка учун 30 фоиз, Канада 25 фоиз, Ҳиндистон 26 фоиз ва Исроил учун 17 фоизлик тариф ставкалари эълон қилинди.
АҚШ Хитой билан савдо тарифларини ўзаро 10 фоизгача пасайтириш бўйича дастлабки келишувга эришди. Натижада, Хитой Америка импортига 10 фоизлик тариф қўядиган бўлди, Қўшма Штатлар эса Хитой маҳсулотларига 30 фоизлик тариф қўядиган бўлди, қолаверса, 20 фоизлик “фентанил” тарифи ўз кучида қолади.
С.Раҳимов, ЎзА