Жорий йил 27-29-февраль кунлари Польша пойтахти Варшава шаҳрида “Warsaw HVAC Expo 2024” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Унда “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар вакиллари ҳам иштирок этди.
Кўргазмада “Sharq Tubes” корхонаси халқаро савдо майдонида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда мис труба ва фитингларни Европа бозорларига экспорт қилиш мақсадида “ViQtis”, “CORAB”, “SYSTHERM”, “AB KLIMA”, “Trane Heating & Air Conditioning” каби компаниялар билан музокаралар олиб борди.
Учрашувлар натижасида “Sharq Tubes” корхонаси маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 5 миллион долларлик савдо шартномалари келишувига эришди.
Маълумот ўрнида, “Warsaw HVAC Expo 2024” халқаро кўргазмасида бутун дунё ва Европа минтақасининг 52 давлатидан 15 мингга яқин иштирокчи қатнашди. Унда компаниялар иситиш, совутиш, вентиляция ва изоляция технологияларини намойиш этди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА