Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“WAM” да “Конгресс элчилари форуми” бўлиб ўтди
21:51 / 2022-10-16

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Жаҳон Медиа конгресси Олий қўмитаси Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтидаги “WAM” Ахборот агентлиги қароргоҳида ижтимоий медиа мутахассислари ва контент яратувчилар иштирокида “Конгресс элчилари форуми”ни ўтказди.

Анжуман рақамли ва ижтимоий медиа платформаларининг Абу-Дабида бўлиб ўтадиган халқаро тадбирни дунёга тақдим этишдаги иштироки ва ролини муҳокама қилиш, медиа секторининг истиқболини ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Форумда “WAM” бош директори, Жаҳон Медиа конгресси ташкилий қўмитаси раиси Муҳаммад Жалол Ар-Райссий, Абу-Даби миллий кўргазмаси тижорат бўйича ижрочи директори Халифа Ал-Қубайсий, “ADNEC” гуруҳи маркази ходимлари иштирок этди.

Ар-Райссий 25 давлатдан келадиган 150 экспонент иштирокидаги кўргазма, 18 давлат вакили - 170 маърузачи чиқиш қиладиган конференция ва 27 ихтисослашган семинардан иборат мазкур халқаро тадбир ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, конгресс Яқин Шарқ минтақасида шу турдаги илк анжуман бўлиб, сессиялар медиа-индустрия, рақамли алоқа, сунъий интеллект, илғор технология ва инновация, ижтимоий платформа, рақамли ечим ва бошқа йирик лойиҳаларни ўз ичига оладиган ақлли дастурларга бағишланган.

- Жаҳон Медиа конгресси, кўргазма ва конференция соҳа етакчилари, экспертлар, ижтимоий медиа платформаси таъсир этувчилари ва контент яратувчиларни медиа сектори келажагини белгилаш, глобал тенденцияларни башорат қилиш учун бирлаштирадиган халқаро платформа, - деди Халифа Ал-Қубайсий.

У “Конгресс элчилари форуми” иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, уларнинг ижодий ва мақсадли медиа-контент яратиш маҳорати орқали тадбир муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди. ОАВнинг анжуманни ёритишдаги муҳим ролини таъкидлади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА