Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича янги тизим амалиётга жорий этилади
13:21 / 2024-02-03

Андижонда ички ишлар тизимида “E-inspektor psixolog” ахборот тизимини амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган ўқув- семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати масъул ходимлари, туман, шаҳар болалар масалалари бўйича миллий комиссия котиблари, умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этган семинарда “E-inspektor psixolog” ахборот тизимини амалиётга жорий этиш билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритилди.  

Семинарда иштирокчиларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда инспектор-психолог хизмат фаолиятида қоғоз шаклдаги иш юритувидан воз кечиб, иш самарадорлигини ошириш мақсадида амалиётга татбиқ этилаётган “E-inspektor psixolog” ахборот тизимининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, афзалликлари ҳақида кенг маълумот ва тушунчалар берилди.    

[gallery-15772]

– Инспектор-психологлар ҳар бир ўқувчи билан бевосита ишлаши лозим, – дейди ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев. – Шу орқали у вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва қонунбузилиш ҳолатларига муросасиз муносабатни шакллантиради, мактабларда ижтимоий-психологик муҳитни яхшилаш чораларини кўради. Бундан ташқари,  муаммоли  ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда манзилли ишларни ташкил этади.    

Шунингдек, семинарда вояга етмаганлар маънавиятини юксалтириш, билим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, қолаверса, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, умуман, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.    

Семинар якунида намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ инспектор-психологлар рағбатлантирилди.  

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари