Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вояга етмаган шахс ўғрилик қилди
13:41 / 2023-01-20

Ромитан туманида вояга етмаган шахс жиноятга қўл урди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Тунда номаълум шахс, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ромитан туманининг чўл массивида, Қоқиштувон қишлоғида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро Т.Х. томонидан қаровсиз қолдирилган “Lasetti” русумли автомашина салонидан 5 миллион 400 минг сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-техник, суриштирув, тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2007 йилда туғилган вояга етмаган В.А. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА