Волжский-Тошкент йўналишига электрон чипталар сотилмоқда
15, 18, 22, 25, 28 октябрь ҳамда 1, 2 ноябрь кунлари Волжский-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган поездлар 18,21,25,28,31 октябрь ҳамда 4, 5 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига кириб келади.
Пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти махсус поездлар қатновини йўлга қўйди. Жумладан, октябрь ойининг 15, 18, 22, 25, 28 саналари ҳамда 1, 2 ноябрь кунлари Волжский-Тошкент йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” жамиятидан маълум қилишларича, поездлар Волжскийдан соат 20:57 да жўнайди. Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент йўналишига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилди. Волжскийдаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz (https://e-ticket.railway.uz) дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
15, 18, 22, 25, 28 октябрь ҳамда 1, 2 ноябрь кунлари Волжский-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган поездлар 18,21,25,28,31 октябрь ҳамда 4, 5 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига кириб келади.