French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волонтёрлар ҳар ишда фаол ва ташаббускор
19:20 / 2021-11-27

Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида 5 декабрь — Халқаро волонтёрлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска, Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёщинори Фуджияма, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили Ю.Ю, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов сўзга чиқиб, экологик қийин шароитда яшаётган аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашда ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг аҳамияти, COVID-19 ва бошқа касалликларнинг олдини олиш ва уни даволаш, аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширишда тиббиёт ходимлари билан бир қаторда волонтёрларнинг ҳам меҳнати алоҳида эканлигини қайд этди.

Таъкидланганидек, БМТ Тараққиёт Дастури, Аҳолишунослик жамғармаси билан бирлагикдаги Япония ҳукумати молиялаштираётган “Оролбўйи ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий, экологик ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларидаги заифликларини бартараф этиш орқали турмуш барқарорлигини мустаҳкамлаш” Қўшма дастури доирасида Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманой, Қонликўл, Хўжайли, Нукус, Кегайли, Чимбой, Бўзатов, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида фаолият юритаётган волонтёрларнинг сони бугунги кунда 2081 нафарни ташкил этади. Улар аҳоли орасида COVID-19, шунингдек нафас олиш йўллари, юрак-қон томир, ошқозон-ичак касалликларининг олдини олиш ва касалликдан кейинги ҳолатни даволаш, она-бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Ўтказилган мониторинг натижасида жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари оралиғида волонтёрлар томонидан жойларда 47924 та суҳбат ўтказилиб, жами 25905 хонадон қамраб олинди. Касалликларнинг олдини олиш бўйича 31242 нафар фуқарога маълумот берилди.

Тадбирда «Энг кўп ахборот сиёсатини юритган волонтёр», «Фаол волонтёр-туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси» каби бешта номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Байрам тадбири  санъат усталарининг концерт дас¬тури билан давом этди.

[gallery-4841]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА