Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волонтёрлар билан учрашув ўтказилди
15:43 / 2026-03-04

Сирдарё вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икрамов маҳаллаларда ташкил этилган ёшлардан иборат “Фавқулодда вазиятлар волонтёрлари” билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.

Мулоқот жараёнида вазир ёшларнинг фикр ва таклифларини диққат билан тинглади. Шунингдек, маҳалла, волонтёрлик гуруҳлари ва давлат инспекторлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу ҳамкорлик маҳаллаларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қиладиган хавфсиз ва барқарор ҳудудга айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

“Биз биргамиз!” ҳаракати доирасида волонтёрларнинг фаоллиги ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлашда уларнинг кўмаги алоҳида таъкидланди. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда фаоллик кўрсатган, натижаси билан бошқаларга намуна бўлган ёш волонтёрларга бериладиган имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу ташаббус ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларда масъулият ҳиссини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, вазир маҳаллаларда ташкил этилган «Маҳалла муҳофазаси» хоналарини кўздан кечирди ва профилактик тадбирлар бўйича тақдимот билан танишди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарлари ва масъулларга профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш, натижадорлигини ошириш ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Ёшлар фаоллиги ва ижтимоий масъулиятини ошириш, маҳаллаларда хавфсизлик маданиятини юксалтириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган фикр-мулоҳазалар  ўртага ташланди. Вазир ёшлар ва маҳалла фаолларига уларнинг фаолияти аҳамиятли эканлигини таъкидлаб,  келгусида ҳам фаол бўлиб қолишларига умид билдирди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири