English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Volkswagen Caddy” – замонавий тез тиббий ёрдам машинаси чегарадош ҳудуд аҳолиси хизматида
10:18 / 2022-07-21

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ва уларга тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида жойлашган Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги чегарадош ҳудуд, "Еттигузар", "Карвонсарой", "Ховособод" яшаш пунктлари аҳолисига хизмат кўрсатувчи "Карвонсарой" тез тиббий ёрдам шохобчасига янги Volkswagen Caddy русумли, замонавий тез тиббий ёрдам машинаси берилди.

– Бу тез тиббий ёрдам шохобчасида ишлаётган ходимлар ишини бир мунча енгиллаштирибгина қолмай, уларга тезкор хизмат кўрсатиш имконини беради, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мақсатулла Нарзуллаев. Бундан аҳоли хурсанд. Улар энди ушбу автоулов орқали, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларидан тиббий ёрдамни ўз вақтида олиб, бемор бўлган яқинларини бир манзилдан иккинчи манзилга тез ва қулай транспорт воситасида олиб бориш имкониятига эга бўлди.

ЎзА