Волейболчиларимиз “CAVA U20 Menʼs Volleyball Championship 2024” ғолиби
Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида волейбол бўйича ўтказилган “CAVA U20 Menʼs Volleyball Championship 2024” мусобақасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси олтин медални қўлга киритди.
Шиддатли кечган баҳсларда ҳамюртларимиз Қирғизистон, Непал, Туркманистон, Малдив ороллари, Шри-Ланка жамоалари билан кураш олиб борди. Финал босқичида юртдошларимиз Шри-Ланка волейболчиларини 3:1 ҳисобида доғда қолдириб, ғолибликни тантана қилди.



Эътиборлиси, турнир якунида ҳамюртларимиз Оғабей Ҳайдаров “Энг яхши ўйинчи”, Мирзиёд Муродов “Энг яхши тўп узатувчи”, Саиджамол Миробидинов эса “Энг яхши ҳужумчи” номинацияларини қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА