Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейболчиларимиз Бангладеш турнирида
09:59 / 2022-12-28

Шу кунларда Бангладешда Марказий ва Жанубий Осиё (CAVA) минтақаларининг волейбол жамоалари учун соҳил волейболи бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда.

Турнирда Ўзбекистон, Бангладеш терма жамоаларининг иккитадан, Непал, Шри-Ланка давлатларининг асосий терма жамоалари қатнашмоқда.  

Келгуси йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайдиган мазкур мусобақанинг кеча ўтган илк кунги баҳсларида Сотиволдиева ҳамда Жамоловадан иборат Ўзбекистон-2 жамоаси Бангладеш-2 жамоасини 21:13, 21:16 ҳисобларида мағлуб этди.  

— Ўйинлар ҳар жиҳатдан қизиқарли кечмоқда. Ушбу турнир орқали соҳил волейболи бўйича кейинги йилги нуфузли мусобақаларда, жумладан қитъа ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа таркибини шакллантириб оламиз, —  дейди телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев.  

Бугун, 28 декабрь куни турнир низомига кўра, плей-офф баҳслари бўлиб ўтади.  

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари эртага, 29 декабрь куни аниқланади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА