Волейболчилар янги рамзга эга бўлди
Ўзбекистон волейбол федерацияси янги рамзга эга бўлганини кенг жамоатчиликка эълон қилди.
Ғурур, куч ва ғалабага чанқоқлик мужассам, дея таъриф берилган янги волейбол рамзи Ўзбекистон волейболининг майдондаги шижоати, халқимизнинг матонати ва байроғимиздаги орзу-умидларнинг тимсоли сифатида талқин этилди.
Бу, нафақат образ, балки миллий ғурур, чексиз ишонч ва юксак мақсадлар рамзи экани таъкидланди.
Т.Рўзиев, ЎзА