Волейболчи йигит-қизлар беллашди
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги волейбол мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг биринчи кун ўйинлари 16-21 ёш тоифасидаги йигит-қизлар ўртасида ўтказилди. Якуний жараёнларга кўра, йигитлар жамоаларидан 1-ўринни Учтепа туманининг “Ширин” жамоаси, 2-ўринни Миробод туманининг “Абдурауф Фитрат маҳалласи” жамоаси, 3-ўринни Яккасарой туманининг “Бобур маҳалласи” жамоаси эгаллади.
Қизлардан иборат жамоалар ўртасида эса 1-ўринни Миробод туманининг “Абдурауф Фитрат маҳалласи қизлари” жамоаси, 2-ўринни Чилонзор туманининг “Катта Олмазор маҳалласи” жамоаси, 3-ўринни Олмазор туманининг “Жийдали маҳалласи” жамоаси эгаллади.
Мусобақанинг иккинчи кун ўйинлари 22-26 ёш тоифаси бўйича йигит-қизлар жамоалари билан ўтказилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА