Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейболчи қизларимиз Марказий Осиё чемпионатида совриндор бўлди
17:02 / 2024-06-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида давом этаётган волейбол бўйича 18 ёшлилар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етиб бормоқда. 

Айни дамларда 4 июнда старт олган чемпионатнинг финал баҳслари давом этаётир. 

Куннинг биринчи ярмида 3-ўрин учун баҳслар бўлиб ўтди. Спортчи қизларимиз қирғизистонлик тенгдошлари билан майдонга тушдилар. Гарчи қизлар 1-партияда ўйинни бой беришган бўлсада, қолган партияларда маҳорат кўрсата олдилар. Ўзбекистон-1 – Қирғизистон 3:1.

[gallery-17775]

Ўғил болалар баҳсида омад волейболчиларимиздан юз ўгирди. Қозоғистонлик волейболчилар билан ўтган ўйин тўлалигича, рақиблар фойдасига ҳал бўлди. Ўзбекистон-Қозоғистон 0:3.

Кечки дастурда Марказий Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА