French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейболчи қизларимиз III Туркий давлатлар универсиада ўйинлари ғолиби
15:11 / 2025-09-08

Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида талабалар ўртасида ўтказилаётган III Туркий давлатлар универсиада ўйинларининг волейбол мусобақалари якунланди.

Қизиқарли кечган учрашувларда волейболчи қизларимиз муваффақиятга эришди.
Ҳамюртларимиз саралаш ўйинларида устунликка эришиб, финалда Қозоғистон қизлар терма жамоаси билан рўбарў келди.

Шиддатли кечган учрашувда Ўзбекистон аёллар жамоаси қозоғистонлик волейболчи қизларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, III Туркий давлатлар универсиада ўйинларининг олтин медалларини қўлга киритди.

III Туркий давлатлар универсиада ўйинларида мамлакатимиз спортчилари шахмат, стол тенниси, эркин ва юнон-рум кураши ҳамда футзал мусобақаларида қатнашмоқда.

Эркаклар мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш медалларга мушарраф бўлди.
Мусобақалар 9 сентябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА