Волейболчи қизларимиз "CAVA Challenge CUP 2023" турнири ярим финалида
Волейбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непалда ўтказилаётган "CAVA Challenge CUP 2023" турнирида иштирок этмоқда.
“В” гуруҳидан ўрин олган волейболчиларимиз дастлабки икки учрашувда Шри-Ланка ва Мальдив оролларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мусобақанинг 3-турида Қозоғистон жамоаси билан куч синашди. Шиддатли ўтган учрашув 1:3 ҳисобида қозоғистонликлар фойдасига ҳал бўлди. Бу эса Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг гуруҳни 2-ўринда якунлашига олиб келди.
Энди ҳамюртларимиз турнирнинг ярим финалида “А” гуруҳи ғолиби Ҳиндистон жамоаси билан баҳслашади. Мазкур ўйин 26 май куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА