Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: U16 жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди
11:24 / 2025-05-26

Филиппиннинг Манила шаҳрида Осиё волейбол конфедерацияси йиғилишида жорий йилнинг 12-19 июль кунлари U16 ўғил болалар ўртасида Тайланднинг Накҳон Пҳаном шаҳрида ва 20-27 июль кунлари U16 қиз болалар ўртасида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтадиган қитъа чемпионатига қуръа ташлаш маросими ташкил этилди.

Онлайн тарзда ўтказилган йиғилиш давомида мусобақаларнинг техник ва тактик жиҳатларига оид кўплаб масалалар муҳокама қилинди.  

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўғил болалар терма жамоаси “C” гуруҳидан, қиз болалар жамоаси эса “А” гуруҳидан жой эгаллади.  

Мазкур чемпионатларда совринли ўринларни эгаллаган жамоалар 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмаларини қўлга киритади.  

Т.Рўзиев, ЎзА