Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: “Тўмарис” жамоаси Тожикистонда зафар қучди
19:40 / 2025-03-16

Тожикистоннинг Исфара шаҳрида волейбол бўйича 2007 йил ва ундан кичик қизлар жамоалари ўртасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртларимиз зафар қучди.

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон мамлакатлари жамоалари иштирок этган турнирда Ватанимиз шарафини Фарғона вилояти Учкўприк туманининг “Тўмарис” жамоаси волейболчи қизлари ҳимоя қилди.

Байрамона руҳда ўтган шиддатли беллашувларда  мамлакатимизнинг “Тўмарис” жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалларни қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи поғоналардан Тожикистоннинг “Хўжанд” ва “Исфара” жамоаси волейболчи қизлари  жой олди.

Тожикистонда ўтган  халқаро турнирда зафар қучган волейболчиларимиз куни кеча Фарғона вилоят, Учкўприк туман ҳокимлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси ва Ички ишлар вазирлиги мутасадди ва мутахассислари томонидан тантанали кутиб олинди.

Т.Рўзиев, ЎзА