Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Ўзбекистон U19 терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда
18:03 / 2025-01-28

Жорий йилнинг 24 июль-3 август кунлари пойтахтимиз Тошкентда волейбол бўйича эркаклар терма жамоалари иштирокида U19 ёш тоифасида жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилади.

– Дунёнинг энг кучли 24 та миллий терма жамоалари иштирокида ўтадиган жаҳон чемпионатида муносиб натижаларга эришиш Ўзбекистон терма жамоасининг асосий вазифаси ҳисобланади. 

Мусобақанинг нуфузи ва аҳамиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон U19 терма жамоаси бош мураббийлигига сербиялик тажрибали мутахассис, Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) инструктори Моро Бранислав терма жамоага ишга жалб этилди. Айни кунларда Ўзбекистон U19 терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги “Жар” спорт мажмуасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Ёш волейболчиларимизнинг жисмоний ва тактик ҳаракатида уйғунликни таъминлашда, тўп узатиш, қабул қилиш, зарба йўллаш ҳолатларида майдоннинг бўш зоналарини топа билиш каби масалаларда Моро Браниславга терма жамоа катта мураббийи Муҳриддин Шодмонов кўмаклашяпти, – дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 терма жамоаси жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ҳамюртларимизга гуруҳда Аргентина, Белгия, Пуэрто-Рико, Покистон ва Туркия терма жамоалари рақиб бўлади.

Т. Рўзиев, ЎзА