Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатида қатнашмоқда
10:59 / 2025-11-01

Бугун, 1 ноябрь куни Иорданиянинг Амман шаҳрида U-16 қизлар волейбол жамоалари ўртасидаги II Осиё чемпионатининг илк тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Чемпионатда 14 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақаларда иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Иордания ва Ҳонг Конг жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ўтказиладиган дастлабки босқич ўйинида волейболчи қизларимиз Ҳонг Конг жамоаси вакиллари билан рўбарў келади.

Қитъа чемпионатлари 8 ноябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йили ушбу ёш тоифасида ташкил этилган қитъа чемпионатида Япония жамоаси ғолибликка эришган.

Т.Рўзиев,

ЎзА