English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Ўзбекистон корпоратив кубоги ўтказиладими?
11:31 / 2026-01-14

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йили имзоланган “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда корпоратив спорт ассоциацияси томонидан тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон корпоратив кубоги ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Хўш, бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда? Жорий йилнинг қайси саналарида ушбу мусобақа ташкил этилиши назарда тутилган?

Бу ҳақда Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев  ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Мазкур қарорнинг қабул қилиниши натижасида волейболни аҳоли ўртасида, ёшлар орасида оммалаштиришнинг янгича тизими яратилишига мустаҳкам замин тайёрланди. Ўтган йили мактаб ўқувчилари, талабалар, маҳаллалар, турли ташкилот жамоалари ўртасида мусобақалар, оммавий тадбирлар ташкил этилди. Бевосита саволингизга келсак, жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасидаги жамоавий спорт турлари мажмуасида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси билан ҳамкорликда тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон корпоратив кубоги мусобақалари ўтказилиши белгиланди. Мазкур кубок баҳсларида иштирок этадиган жамоалардан аризалар 28 январга қадар қабул қилинади. Мусобақада 1-ўринни эгаллаган жамоалар 40 миллион, 2-ўрин соҳиблари 20 миллион ва 3-ўриндан жой олган жамоалар 10 миллион сўм миқдоридаги мукофотларга эга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақаларда ўз истеъдодини намойиш этганлар миллий терма жамоа захирасига жалб этилади.

Т.Рўзиев,  

ЎзА