English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: “Ўзбекистон корпоратив кубоги” баҳслари ўтказилмоқда
10:18 / 2026-02-07

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” Жамоавий спорт турлари мажмуасида волейбол бўйича “Ўзбекистон корпоратив кубоги” мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Корпоратив спорт ассоциацияси томонидан банклар, корхона ва ташкилотлар ўртасида ўтаётган турнирда 16 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Бугун, 7 февраль куни турнирнинг гуруҳ босқич баҳслари якунига кўра, совринли ўринлар учун кураш олиб борадиган жамоалар номи маълум бўлади.

Эртага, 8 февраль куни саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказган жамоалар ярим финал ва финал ўйинларида рўбарў келади.

Эслатиб ўтамиз, турнирда 1-ўринни эгаллаган жамоа 40 миллион, 2-ўрин соҳиби 20 миллион ва 3-ўриндан жой олган волейбол жамоаси 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Т. Рўзиев, ЎзА