Токио-2020
Японияда давом этаётган Олимпиада ўйинларининг волейбол спорт турида ҳам мусобақа поёнига етиб бормоқда. Аёллар ўртасида ўтган чорак финал учрашувларидан сўнг ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Қизиқ томони, ¼ финалда Олимпиада ўйинларининг энг кўп ғолиби россияликлар яна бир кучли терма жамоа – бразилияликларга имкониятни бой беришди. Эътиборли жиҳати эса, қитъамиз шарафини ҳимоя қилаётган Жанубий Корея термаси туркияликларни мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқишди. Кутилганидек, АҚШ термаси муваффақиятли юришини давом эттириб илк бор совриндорлар сафига киришга интилган Доминикан Республикаси вакилларини доғда қолдирди. Яна бир ўйинда эса сербияликлар италияликлардан устун келишди....
Чорак финал.
Ж.Корея – Туркия – 3:2
Доминикан Республикаси – АҚШ – 0:3
Сербия – Италия – 3:0
Бразилия – Россия – 3:1
Ярим финал. 6 август.
Ж.Корея - Бразилия
Сербия – АҚШ
3-ўрин учун ва Финал. 8 август.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА