Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Олий лига 1-турнинг етакчи жамоалари маълум
10:40 / 2026-02-01

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ва “Жар” спорт соғломлаштириш мажмуаларида эркаклар жамоалари ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лига, 1-тур баҳслари юксак даражада ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг 17 та волейбол жамоалари иштирокидаги ўйинлар халқаро талаблар даражасида ўтказилгани, мусобақаларни бевосита Осиё волейбол федерацияси мутасаддилари кузатиб боргани Ўзбекистон чемпионати ҳар қачонгидан ҳам юқори савияда ташкил этилганидан далолат бермоқда.

Иккита гуруҳда кечган саккиз кунлик шиддатли ўйинлар сарҳисобига кўра, барча учрашувларда рақибларини доғда қолдирган “Ўзтелеком” жамоаси 24 балл билан 1-турни етакчиликда якунлашга муваффақ бўлди.

Иккинчи ўриндан жой олган Бухоро давлат университети ва “Ҳумо” волейболчилари чемпионат низомига мувофиқ 6 та ўйиндан 17 тадан балл жамғариб, кейинги қаторларни банд этди.

– Чемпионатни кўтаринки руҳда бошлаб олдик. Мусобақанинг дастлабки тур ўйинларини халқаро даражадаги мутахассислар кузатиб боргани барчамизга масъулият юклаши билан ғурур бағишлади. Боиси, бугунгача Ўзбекистон чемпионати баҳсларини ҳозиргидек кўп хорижлик мутахассислар кузатиб бормаганди. Олий лига ўйинларининг 2-тур ўйинлари тасдиқланган дастурга биноан Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 8-16 февраль кунлари ўтказилади, — дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов.

Т.Рўзиев, ЎзА