Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол. Франция яна битта ғалаба қозонса, олимпиада тарихидан жой олади
03:15 / 2021-08-04

Токио-2020

Токио олимпиадасининг спорт ўйинлари баҳслари тобора ўз маррасига яқинлашмоқда. Эркаклар ўртасида чорак финал ўйинлари ҳам ортда қолди.

Чорак финал иштирокчилари орасида биргина Франция термаси олимпиадада бирон марта ҳам совринли ўринларни қўлга киритмаганди. Французлар чорак финалда 1976 йилги Олимпиада ғолиби полшаликлар билан куч синашди ва ғалаба қозонишди. Тўрт карра Олимпиада бош соврини соҳиби Россия термаси ҳам французлар каби бирон марта бўлсада медалларга «илашмаган» Полша термасини қийинчиликсиз енга олди. Бор-йўғи бир марта (1988 йил) Олимпиаданинг бронза медали билан тақдирланган Аргентина терма жамоаси Олимпиаданинг икки карра кумуш ва уч карра бронза медали соҳиби Италияни ортда қолдира олди. Қитъамиз шарафини ҳимоя қилаётган японияликлар ҳам бош соврин учун курашни тўхтатишга мажбур бўлишди. Мезбонлар бразилияликларга йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.

Чорак финал. 3 август.

Канада – Россия – 0:3

Япония – Бразилия – 0:3

Италия – Аргентина – 2:3

Полша – Франция – 2:3

Ярим финал. 5 август

Россия - Бразилия

Франция - Аргентина

3-ўрин учун ва Финал. 7 август.