Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Фарғонада илк маротаба Марказий Осиё чемпионати ўтказилади
18:36 / 2021-08-12

Мамлакатимизда волейбол спорт турини янада ривожлантириш, қўшни давлатлар билан спорт йўналишидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 15-24 август кунлари Фарғона шаҳрида илк маротаба волейбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилади.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақаларга Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли «Само» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Биринчи Марказий Осиё чемпионатида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро мусобақалашади.

Шунингдек, мусобақа доирасида Марказий Осиё давлатлари ҳакамлари учун семинар-тренинг ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

ЎзА