Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Фарғона мусобақалари терма жамоани шакллантиришга хизмат қилади
17:47 / 2022-10-04

Бугун, 4 октябрь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида волейбол бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида бошланаётган мамлакат чемпионати аҳолининг, айниқса ёшларнинг қувончига сабаб бўлди.

Туманда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақанинг очилиш маросими байрамга айланиб кетди. Унда иштирок этган вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси, туман ҳокимлиги, волейбол федерацияси вакиллари ҳамда республикамизнинг 12 та вилоятидан келган жамоа ёшлари мамлакат миқёсидаги чемпионатлар чекка ҳудудларда маҳалла аҳли, ёш спортсеварлар гувоҳлигида ўтиши мусобақага ўзгача жозиба бағишлашини таъкидлашди.

Ўзбекистон волейбол федерациясидан маълум қилишларича, келгуси йили 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган терма жамоани шакллантиришга хизмат қиладиган чемпионат баҳслари 8 октябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА