Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Чирчиқда Қорақалпоғистон ва Наманган жамоалари чемпионликка эришди
16:08 / 2025-08-24

Чирчиқ шаҳрида волейбол бўйича 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги маҳоратли ёш спортчиларни саралаш, танлаш имконини берди.

Бир ҳафта давомида кечган шиддатли баҳсларда ёш истеъдод эгалари майдонда ғолиблик йўлида ўз маҳорат ва иродаларини намоён этишди.

Муросасиз ўйинлар натижасида ўғил болалар жамоалари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари 1-ўринни эгаллаган бўлса, Навоий ва Андижон жамоалари кейинги поғоналардан жой эгаллади.

Мамлакат чемпионатининг қизлар мусобақасида Наманган вилояти ёш волейболчи қизлар жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади. Водийликлар жамоаси барча учрашувларда муваффақиятга эришиб, 14 ёшгача бўлган қизлар жамоаси орасида ғолибликни тантана қилди. Кейинги ўринлар Хоразм ҳамда Самарқанд вилояти жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев ёш волейболчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, спортчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Мулоқот чоғида волейбол спортига давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, яқин йилларда ҳар бир вилоятда волейбол мактаблари ва академиялари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилаётгани таъкидланди.

 Т. Рўзиев, ЎзА