Волейбол бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллада
Филиппиннинг Пасай шаҳрида волейбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финал баҳслари давом этмоқда.
Мазкур босқичнинг дастлабки учрашувларида Туркия 3-1 ҳисобида Нидерландияни таслим этган бўлса, Польша ва Канада терма жамоалари ўртасидаги ўйин 3-1 ҳисобида якунланди. Шунингдек, Италия 3-0 ҳисобида Аргентинани, Бельгия эса ушбу ҳисобда Финляндияни мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, дунё биринчилигининг чорак финал баҳсларида илк жуфтликлар номи аниқ бўлди. Ушбу босқичда Польша – Туркия, Италия – Бельгия терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун рақобатлашади.
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финали бугунги дастуридан Болгария – Португалия, АҚШ – Словения терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўрин олган бўлса, эртага, 23 сентябрь куни Тунис – Чехия, Сербия – Эрон учрашувларига гувоҳ бўламиз.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА