Волейбол бўйича “Вазир кубоги” ўтказилмоқда
Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ИИВ академик лицейлари ҳамда Нукус “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари иштирокида мусобақада ташкил этилди.
10-12 декабрь кунлари ўтказилаётган спортнинг волейбол тури бўйича “Вазир кубоги” мусобақасининг илк кунги беллашувлари “A” ва “B” гуруҳларида қизғин руҳда ўтди.

Мусобақа ёшлар ўртасида спортга қизиқишни ошириш, жамоавийлик ва шахсий ривожланиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Нигора Раҳмонова, ЎзА