Волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги ва чемпионати ўтказилди
Бухоро шаҳрида волейбол бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган республика мусобақалари ўз ниҳоясига етди. Хусусан, қизлар ўртасида U20 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубоги, ўғил болалар ўртасида эса U21 Ўзбекистон чемпионати доирасида ҳал қилувчи финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Қизлар ўртасида U20 Ўзбекистон кубоги мусобақасининг якуний натижаларига кўра, Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилояти жамоаси шоҳсупага кўтарилган бўлса, ўғил болалар орасида ўтган U21 ёш тоифасидаги мамлакат чемпионатида Бухоро вилояти жамоаси чемпионга айланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти жамоалари эса кумуш ҳамда бронза медалини қўлга киритди.


Маросим давомида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар фахрий ёрлиқ, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА