Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол бўйича мамлакат кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди
21:01 / 2022-12-08

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети спорт залларида эркаклар ва аёллар ўртасида волейбол бўйича бўлиб ўтаётган мамлакат кубоги баҳслари ниҳоясига етди.

20 та жамоа (12 та эркаклар ва 8 та аёллар) иштирок этган турнир ғоят қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. 

[gallery-9910] 

 Турнир якунига кўра:  

Эркаклар ўртасида  

1-ўрин – Олмалик кон-металлургия комбинатининг АГМК жамоаси,  

2-ўрин – “Ўзтелеком”,  

3-ўрин – Миллия гвардия.  

Аёллар ўртасида  

1-ўрин – Андижон вилояти жамоаси,  

2-ўрин – Наманган вилояти жамоаси,  

3-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси  

га насиб этди.  

Турнир ғолиб ва совриндорлари республика волейбол федерацияси томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, турли номинация ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди.  

 

Муҳаммад Амин, ЎзА