French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол бўйича эркаклар терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди
20:29 / 2021-09-07

Вакилларимиз узоқ йиллик танаффусдан кейин яна қитъа чемпионатида иштирок этишади

Бугун эрталаб волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Япониянинг Чиба шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида қатнашиш учун жўнаб кетишди. Вакилларимиз кунчиқар юртга Туркия орқали етиб боришади.

Терма жамоамиз таркибидан 11 нафар спортчи, 2 нафар мураббий ҳамда шифокор ўрин олган. Мамлакатимиз спорт делегациясига Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Хусан Насруллаев раҳбарлик қилмоқда.

Осиё чемпионатида 16та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Вакилларимиз эса «С» гуруҳида Австралия, Хитой ҳамда Қувайт терма жамоалари билан куч синашади. Ўз гуруҳларида 1-2-ўринларни эгаллаган терма жамоалар плей-офф босқичида медаллар учун курашни давом эттиришса, 3-4-ўринларни банд этган юрт вакиллари 9-16-ўрин эгаларини аниқлаб олиш учун баҳс юритишади.

Шуни таъкидлаш керак, Ўзбекистон волейбол терма жамоаси сўнгги маротаба бундан 12 йил муқаддам қитъа чемпионатида иштирок этган. Кейинчалик турли сабабларга кўра на эркаклар, на аёллар терма жамоаларимиз Осиё чемпионатига боришмаган. Бунинг натижасида Осиё волейбол конфедерацияси Ўзбекистон волейбол федерациясини қитъа миқёсидаги ҳар қандай мусобақада иштирок этишини тақиқлаб қўйган ҳамда молиявий жаримага ҳам тортганди. Федерациянинг янги раҳбарияти томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мана шу муаммолар бартараф этилди ва энди бемалол юртимиз волейболчилари қитъа миқёсидаги мусобақаларда, агарда омади чопса жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ҳам иштирок этиши мумкин.

Волейбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати 12-19-сентябрь кунлари ўтказилади. Бўлажак мусобақада вакилларимизга омад тилаймиз.

 

ЎзА